Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Исломий Давлат барпо бўлишининг қийинчиликлари


Исломий Давлатнинг барпо бўлиши осон эмас, зеро, исломий ҳаётни қайта бошлаш енгил кечмайди. Чунки бу ерда Исломий Давлат барпо бўлиши олдида турган турли-туман улкан тўсиқлар борки, уларни олиб ташлаш, исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлидаги катта қийинчиликларни енгиб ўтиш керак. Чунки иш қандайдир бир давлатнинг юзага келишига ҳам, исломий деб номланадиган давлатнинг барпо бўлишига ҳам боғлиқ эмас. Балки иш Исломни Ақидадан келиб чиққан низом сифатида, Оллоҳ Таолонинг ҳукми деган эътиборда шаръий аҳкомлар сифатида татбиқ қиладиган, ичкарида исломий ҳаётни мукаммал суратда қайта бошлайдиган ва ташқарида барча одамларга даъватни ёядиган Исломий Давлат барпо бўлишига алоқадордир. Бу Давлат Ақидага, бу ақида устига қуриладиган ёки ундан келиб чиқадиган фикрларга ҳамда ундан олинадиган қонун ва низомларга асосланган бўлиши лозим. Шундагина қалбда ҳаётга иштиёқ уйғонади, ҳокиму-маҳкум томонидан ихтиёрий равишда қонун ва низомларнинг ижроси кафолатланадиган Исломий ақлия ва Исломий нафсия вужудга келади. Бу Давлат уни барпо қилган умматда ҳам, уммат ишларини бошқарувчиларда ҳам Исломий ҳаётни қайтадан бошлаб, уммат бутун оламга Ислом рисолатини олиб чиқишга имкон берадиган суратда ҳаётининг барча соҳасида Исломий бўлиши лозим, ғайримусулмонларга ўз давлатларида Исломнинг нурини кўришга имкон туғдиради ва улар Оллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб киришади. Шунинг учун исломий ҳаётни қайта бошлаш ёки Исломий Давлат барпо қилиш йўлидаги қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлиб, уларни англаб етиш ва енгиб ўтиш учун интилиш лозим. Бу қийинчиликларнинг энг асосийлари қуйидагилар:


1.  Ғайриисломий фикрларнинг мавжудлиги ва уларнинг Ислом оламига ҳужуми. Бунга сабаб: Ислом олами тушкунлик асрини бошидан кечирди. Бу даврда у жамиятдаги умумий қолоқлик сабабли фикр юритиши саёз, маърифатсиз, ақли заиф эди. Исломий олам мана шундай бир ҳолатда турганда унга Ислом фикрларига зид бўлган, ҳаёт ҳақидаги хато тушунчалар устига қурилган фикрлар билан ҳужум қилинди. Бу фикрлар қаршиликдан холи серунум тупроқни топиб олди ва яхшилаб ўрнашди. Шунинг учун мусулмонларнинг, хусусан, зиёлиларнинг ақллари бу фикрлар билан чулғанди. Натижада Ғарбга тақлидни шиор этган, ўзига хосликни йўқотган, исломий фикратни сиёсий деб ўзидан йироқлаштирган, бу фикратнинг ҳақиқатини идрок қила олмайдиган сиёсий одамлар шаклланди. Шунинг учун Исломий даъват Исломга ва Исломий ҳаётни қайта бошлашга ундайдиган бўлиши керак. Бинобарин, мусулмонлар уларга Исломни тушунтириш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб боришга даъват қилинадилар. Ғайримусулмонлар Исломга унинг фикрларини шарҳлаш орқали даъват қилинадилар. Бу эса ғайриисломий фикрлардаги хатоликларни, улардан келиб чиқадиган хатарли натижаларни баён қилишни ҳамда уммат сиёсий жиҳати яққол намоён бўлиб турган исломий сақофат билан тарбиялашни тақозо этади. Бу билан ушбу қийинчиликни енгиб ўтиш мумкин.

 

169-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203